8 октябр куни Қўқон шаҳрида Save Aral – 2022 халқаро хайрия оммавий югуриш мусобақаси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раиси Кубоги ўйналишининг сўнгги босқичи бўлиб ўтди. Жами, 2022-йилда лойиҳада 50 мингга яқин югуриш ҳаваскорлари, спорт жамиятлари вакиллари ва профессионал спортчилар иштирок этди.
08/10/2022Батафсил
2022 йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида енгил атлетика бўйича Марказий Осиёнинг IV очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб чиқди, бу жамоа 79 та медални (25 та олтин, 27 та кумуш ва 27 та бронза медали) қўлга киритган. Иккинчи ўринда Туркманистон (3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медали), учинчи ўринда Қирғизистон (3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали) жойлашган. Халқаро мусобақалар доирасида енгил атлетиканинг 41 та йўналиши бўйича жами 56 та совринлар тўплами ўйналган эди.
27/09/2022Батафсил
2022 йилнинг 25 сентябр куни Самарқандда,енгил атлетика бўйича Марказий Осиё давлатлари Очиқ чемпионати доирасида, “Save Aral-2022” хайрия оммавий югуриш мусобақасининг навбатдаги босқичи ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси кубогининг ўйналиши бўлиб ўтди. Спорт тадбири Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимияти кўмагида ташкил этилди.
25/09/2022Батафсил
23 сентябрдан 25 сентябргача Самарқанд шаҳрида Енгил атлетика бўйича Марказий Осиё 4-Очиқ чемпионати бўлиб ўтади. 11 та мамлакатдан 300 дан ортиқ спортчилар халқаро мусобақаларда иштирок этади. Очиқ турнирда иштирок этиш учун Ўзбекистонга Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон терма жамоалари ташриф буюради. Уларга Малайзия, Таиланд ва Филиппинлардан спортчилар қўшилади.
21/09/2022Батафсил
Бугун дунё аҳли бизни спорт орқали яқиндан танимоқда,тан олмоқда,десак муболаға бўлмайди. Спортчиларимиз эришаётган ютуқлар эса манаман деган давлатларнинг ҳавасини келтирмоқда. АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида спортнинг таэквондо ITF тури бўйича 16 маротаба нуфузли “Биг Эпл” халқаро турнири ўтказилди.
19/08/2022Батафсил
Бир неча кун аввал Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов Куба бокс мактаби асосчиси бўлган Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини жамоатчиликка тақдим этган эди. Ўтган ҳафтада Карлос Вильянуэва ишчи гуруҳ бошчилигида республика ҳудудларига танишув сафари билан борган эди.
30/06/2022Батафсил
2022 йилнинг 26 июн куни республиканинг саккизта шаҳрида бир вақтда, Ўзбекистон Ёшлар куни ва Олимпия куни Халқаро спорт байрамига бағишланган Yangi Nafas спорт югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
26/06/2022Батафсил
Мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
05/04/2022Батафсил
Куни кеча ижтимоий тармоқларда рапид шахмат бўйича жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовга Президент совғаси сифатида тақдим этилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканига оид хабар тарқалди.
08/01/2022Батафсил
Жорий йилнинг 13-20 декабрь кунлари Белоруссиянинг пойтахти Минск шаҳрида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида таэквондо бўйича 55-Жаҳон чемпионати ҳамда Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Унда 64 нафар ўзбекистонлик спортчиларимиз ҳам иштирок этиб, катта ютуқларни қўлга киритди.
22/12/2021Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |