Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг чорак финалига чиқди
30/01/2024 21:27
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг чорак финалига чиқди
30/01/2024 21:27
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг чорак финалига йўл олди. Ўзбекистон футболчилари Таиланд устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Диёрбек Холматовнинг чиройли узатмасидан сўнг Aзизбек Турғунбоев ҳисобни очди.
58-дақиқада Сарачат ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Aббосбек Файзуллаев Ўзбекистонга иккинчи ва ғалаба келтирган голни киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалида Қатар термасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 3 февраль куни бўлиб ўтади.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |