Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 23/08/2016 Замон билан ҳамнафас тадбиркор аёллар
Замон билан ҳамнафас тадбиркор аёллар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бизнес соҳасида катта ютуқларга, муваффақиятларга эришган аёл тадбиркорлар сони кунсайин ортиб бормоқда. Айниқса, чекка ҳудудларда ўз тадбиркорлиги, ишбилармонлиги билан хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келаётган, қишлоқ инфра тузилмасини янги қиёфада акс этишида ўз меҳнати билан фаол иштирок этаётган опа-сингилларимиз шижоати ва матонати таҳсинга лойиқ.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан ана шундай жон-куяр, тадбиркор аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда бизнесга оид билимларини бойитиш, тадбиркорлик соҳасида қўлланилаётган янги замонавий технологиялардан хабардор қилиш ва оилавий бизнесни ривожлантириш мақсадида O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага - 2016” лойиҳаси доирасида “Оилавий тадбиркорлик - аёллар бандлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида ўқув-семинари ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, партиянинг “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага - 2016” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида биргина Андижон вилоятида 28 нафар хотин қизларга 327 млн. 500 минг сўм миқдорида кридитлар ажратилган. Натижада 55 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўқув-семинарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жумладан, оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, яратилган имтиёз ва преференциялар, улардан фойдаланиш йўл-йўриқлари масалалари ҳамда оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда ахборот кўмагини кўрсатиш борасидаги фаолиятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

- Бугунги ўқув-семинарида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, жумладан, оилавий корхона, юридик шахс ташкил этмасдан оилавий бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказиш тартиблари, молиялаштириш масалалари муҳокама марказида бўлди, - дейди Андижон шаҳар ҳокимлиги хузуридаги Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” марказининг мутахассиси С.Каримов. —Хотин-қизларнинг катта қизиқиши ва бахс-мунозараларига бой ўтган ўқув-семинар давомида иштирокчилар имтиёзли кредитлар, турлари, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ва қайтариш тартиблари, гаров таъминоти, турлари каби мавзуларда тақдимотлар тайёрлаб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашди.

Семинарда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган ва истиқболли режаларни тақдим этиб, ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларга тижорат банкларининг сертификатлари топширилди.

Шунингдек, ўқув-семинарда экспертлар ва иштирокчилар ҳамкорлигида “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳани самарадорлигини янада ошириш учун тарғибо-ташвиқот ишларини ривожлантириш, соҳага оид маҳаллий ва хорижий тажрибаларни оммалаштириш каби бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг