Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 27/02/2018 Закиржон Алматов ИИВ рабари маслаҳатчиси этиб тайинланди
Закиржон Алматов ИИВ рабари маслаҳатчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш учун ҳурмат ва обрўга эга бўлган ходимларнинг ички ишлар органларидаги бой амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими киритилди.

Ушбу лавозимга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ҳаётий бой тажрибага эга, кўп йиллар давомида республикамизда жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга катта ҳисса қўшган Закиржон Алматов тайинланди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов буйруқ билан шахсий таркибни таништирди.

Генерал-полковник Закиржон Алматов 1991-2006 йилларда Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб, бир қанча ходимларга устозлик қилиб, нафақага кузатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг