Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 11/04/2023 Юртимизда “Тоза ҳаво” ойлигига старт берилди
Юртимизда “Тоза ҳаво” ойлигига старт берилди

10 апрелдан юртимизда “Тоза ҳаво” ойлиги тадбири бошланди. Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда ўтказиладиган тадбирдан мақсад мамлакатимизда автотранспортлар ташламаларини камайтиришдир.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдорининг сезиларли ортишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида республикамизда, айниқса, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошишига хизмат қилмоқда.

2022 йил якунига кўра, ҳаво ифлосланиши бўйича халқаро ҳаво индекси рейтингида пойтахтимиз 20-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, бугунги кунда юртимизда 4,0 млн га яқин автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, шундан 100 мингтаси носоз ҳисобланади. Улардан атмосферага бир йилда ўртача 1,3 млн тонна зарарли ташламалар ташланади, бу умумий ташламаларнинг 63,0 фоизини ташкил этади (ушбу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 88 фоизга тенг).

Транспорт воситалари сонининг кундан-кунга ортиши натижасида ташламалар миқдори олдинги йилга нисбатан 2022 йилда 26,0 минг тоннага кўпайган. Бунга фойдаланиладиган ёқилғи турининг сифати, аҳолининг жамоат транспортларидан етарли даражада фойдаланмасдан, ўз автотранспорт воситаларида юришлари, автоулов эгаларининг ўз автотранспортларининг техник созлигига етарли даражада эътибор қаратмасликларини асосий сабаблар сифатида келтириш мумкин.

Тадбир давомида республиканинг барча ҳудудларидаги йўл-патруль масканларида, вилоят, туман (шаҳар)ларнинг марказий кўчаларида бензин, дизел, табиий сиқилган ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдори махсус асбоб-ускуналар орқали кўрикдан ўтказилади.

Таъкидлаш керакки, тадбир доирасида 79 та йўл-патруль масканларида кўрик нуқталари, шунингдек, вилоят ва шаҳарлар марказий кўчаларида кўчма постлар ташкил этилиб, уларга 500 нафар ходим жалб этилади.

Тадбир 10 майгача давом этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг