Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 06/05/2024 Юридик хизмат марказлари томонидан 7,6 млн.дан ортиқ ҳуқуқий хулосалар берилган
Юридик хизмат марказлари томонидан 7,6 млн.дан ортиқ ҳуқуқий хулосалар берилган

Жорий йилнинг 6-май куни Адлия вазирлиги томонидан Миллий матбуот марказида “Юридик хизмат соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда соҳанинг келажак истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида ўтган даврда мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, хусусан вазирлик томонидан юридик хизмат ходимларининг барча маълумотлари электронлаштирилиб, ягона юридик хизмат ходимлари базаси “Юрист-адлия” электрон тизими яратилганлиги таъкидланди.

2023-йил давомида юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштиришда республика бўйича давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларини лавозимга тайинлашни келишиш бўйича 814 нафар номзод суҳбатдан, 438 нафар юридик хизмат ходими аттестациядан, 130 нафар юридик хизмат ходимлари адлия органларида стажировкадан ўтказилган.

Шунингдек, 383 нафар юридик хизмат ходимларига махсус-унвон мартаба даражалари берилган.

Бундан ташқари, юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш тўлиқ рақамлаштирилиб, бериладиган гувоҳномалар электрон шаклга ўтказилган.

Анжуманда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг барча юридик тусдаги ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи “Е-ҳуқуқшунос” электрон тизими яратилиб, иш юритиш тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда қоғозбозликка барҳам берилган.

Давлат раҳбарининг Марказлар қамровини кенгайтиришга қаратилган 2022-йил 18-мартдаги ПҚ–173-сон қарорига асосан юридик хизмат билан таъминланмаган давлат мактаблари, боғчалар ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга юридик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Марказлар томонидан 2022-йилда жами 21 255 та давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилган бўлса, 2023-йилда эса хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони 21 887 тага етган.

Хусусан, 2023-йилда хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг 7 685 811 та юридик тусдаги ҳужжатлари Марказларнинг ҳуқуқий хулосалар асосида қабул қилинган.

Маълумот учун: Марказлар томонидан 2024-йилнинг И чораги давомида ташкилотларнинг 1 765 963 та ҳужжатларига ҳуқуқий хулосалар берилган.

Марказлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида ташкилотларнинг юридик тусдаги ҳужжатларини прокуратура ва суд органлари томонидан бекор қилиниши 99 фоизга қисқарган.

Ўтказилган матбуот анжуманида иштирокчилар томонидан соҳага оид қизиқтирган саволларга вазирлик масъул ходимлари томонидан жавоблар берилиб, келгусида Марказлар қамровини янада ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилаётганлиги таъкидланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари қамровини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Хусусан, мазкур қарор лойиҳасини ишлаб чиқилишидан асосий мақсад – юридик хизмат кўрсатилмаётган туман (шаҳар) даражасидаги қолган давлат идораларига малакали юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг