Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 28/03/2019 Юнусобод туманида замонавий уйлар фойдаланишга топширилди
Юнусобод туманида замонавий уйлар фойдаланишга топширилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан  ўтказилган “Инвестор куни” тадбирининг амалий натижаларидан бири. Юнусобод туманининг Кичик халқа йўли ва Бодомзор кўчалари кесишган жойда 120 та хонадонга мўлжалланган 2, 3 ва 5 хонали уйлардан иборат кўп қаватли ўзига хос дизайнга эга турар жой мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бинонинг  тўртинчидан еттинчи қаватигача бўлган қисми зинапоя шаклида ҳамда қаватларнинг ҳар бирида алоҳида яшил ҳудуд ташкил этилган.

Мажмуа аҳоли учун турар жой, спорт-соғломлаштириш ва ўқув маркази, турли дўконлар, сартарошхона сингари маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларини бирлаштирган. Бунинг учун тадбиркор томонидан 40 млрд. сўм инвестиция киритилди. Шундан 2 млн. АҚШ доллари хорижий сармоядир.

Мажмуа қурилиши муносабати билан унинг атрофи тўлиқ ободонлаштирилди ва гўзал ландшафт ҳосил қилинди. Хизмат кўрсатиш шаҳобчаларининг ишга туширилиши эса 80 та янги иш ўринларини яратди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг