Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 31/05/2016 Ёзги оромгоҳларда 292 мингдан ортиқ болалар дам олишади
Ёзги оромгоҳларда 292 мингдан ортиқ болалар дам олишади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бу йилги ёз фаслида болалар учун ташкиллаштириладиган Ёзги оромгоҳларда 292 мингдан ортиқ болалар дам олишади, дея хабар беради ЎзА Касаба уюшмаси федерациясига таянган ҳолда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида болажонлар учун махсус дам олиш оромгоҳлари ташкиллаштирилади. Бундан ташқари ўсмирлар учун меҳнат ва роҳам оромгоҳлари ҳам ташкил этилади.

Дам олиш ҳудудларида болажонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, коммунал хизмат, тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳлар навбатчилик қилишади.

Мактабларда, академик ва касб-ҳунар коллежларида кундузги оромгоҳлар ташкиллаштирилади. Ўғил-қизлар учун истироҳат боғларига, музейларга ва ҳайвонот боғларига саёҳатлар ташкиллаштириш ҳам кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг