Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 27/03/2019 Ёш дзюдчиларимизнинг Гомелдаги муваффақияти давом этади
Ёш дзюдчиларимизнинг Гомелдаги муваффақияти давом этади

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Беларуснинг Гомель шаҳрида дзюдо бўйича 2006 йилдан 2011 йилгача туғилган ёшлар ўртасида «Прайд Кубоги» номли халқаро мусобақа давом этмоқда. Эътиборлиси, унда иштирок этаётган ёш полвонларимиз ҳар куни шоҳсупага кўтарилишяпти.

Мусобақанинг биринчи кун дастурида вакилларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишган эди. Иккинчи кун дастурида ҳам полвонларимиз муваффақиятли иштирокни давом эттириб, 1тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига эга бўлдилар. Вакилларимиздан Саидакбар Маъмиров олтин медал билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шунингдек, Музаффар Турсунов кумуш, Миржаҳон Сайфидинов эса бронза медалига сазовор бўлди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.    

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг