Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 20/08/2020 Йўловчи поездлар қатнови босқичма босқич йўлга қўйилиши давом этмоқда
Йўловчи поездлар қатнови босқичма босқич йўлга қўйилиши давом этмоқда

 

Жорий йил 20 августдан бошлаб Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида 72/71-сонли, 21 августдан эса Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида 10/09-сонли “Шарқ” йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, 2020 йил 25 августдан Термиз – Сариосиё – Термиз ҳамда Навоий – Янги Зарафшон – Навоий, 28 августдан эса Навоий – Бузаубай – Навоий йўналишларда шаҳарлараро поездлар қатнови ҳам йўлга қўйилади.

 

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

 

Йўловчилардан поездларга чиқишда вокзал ҳудудида ҳамда йўл давомида вагон ичида санитария гигиена қоидаларига доимий равишда қатъий риоя қилишлари талаб қилинади. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асранг!

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг