Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 08/04/2019 Йиллар давомида пайсалга солиб келинган мурожаатлар ижроси
Yillar davomida paysalga solib kelingan murojaatlar ijrosi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳудудларда ташкилот ва идоралар, сектор раҳбарлари томонидан халқни эшитиш, муаммоларини ўрганиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш мақсадида сайёр қабуллар ўказилиб келинаётганлиги натижасида аҳолининг кўплаб муаммолари ижобий ечимини топмоқда.

Ҳусусан, 2019 йил вилоят марказидан 107 км узоқликда жойлашган Қизириқ тумани “Етимқум” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов, Вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуратовлар ҳамда вилоят ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу қабулда иштирок этган 152 нафар фуқаронинг турли масалаларга оид 199 та мурожаатлари қабул қилинди ва бу мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди. Қўшимча муддат талаб этилган мурожаатлар назоратга олиниб, қисқа муддатларда ҳал этиб бериш юзасидан мутассади ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Жумладан, туманнинг “Бағрикенг” маҳалласида яшовчи Камола Шобердиева ва турмуш ўртоғи Баҳодир Сапаровлар 2008 йилдан буён 3 нафар фарзандига расмий никоҳдан ўтмаганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олишмаган. Бу  мурожаат туман ФҲДЁ бўлими билан бирга ўрганилда ва уларга расмий никоҳ расмийлаштирилиб, фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар сайёр қабул жараёнида топширилди.

Шунингдек, “Кармаки” маҳалласида яшовчи Мақсуда Ўрозова йиллар давомида “Микрокредитбанк”нинг туман филиалига янги иш ўринларини яратиш мақсадида тикувчиликни ривожлантириш  учн  кредит ажратишларини  сўраб келган, аммо, унинг мурожаати қаноатлантирилмаган. Унинг мурожаат қабул жараёнида атрофлича ўрганилиб, Микрокредитбанк туман филиали томонидан фуқаро Ўрозова Мақсудага қонуний тартибда 7 млн. сўм кредит маблағи 5 апрель куни чиқариб берилиши кафолатланди.

Шу ерда ҳақли савол туғилади, аксарият мурожаатлар ечими йиллар давомида пайсалга солиб келинаётганининг сабаби нимада? Ана шу ҳақли савол мутасадиларнинг ҳаловатини бузса, ўз вазифасига масълият билан ёндошсагина, муаммоларни ўз вақтида ҳал этилишига ва аҳолининг эртанги кунга бўлган умидини оширишга хизмат қилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг