Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 24/07/2020 Йил бошидан 7,8 минг километр оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди
Йил бошидан 7,8 минг километр оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страгегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, 2020 йилда камида 800 мингта кенг полосали Интернет портлари яратилиши, 12 минг км. оптик толали алоқа линиялари ётқизилиши белгиланган. Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида жорий йил бошидан бугунги кунгача, Интернет тармоғида кенг полосали уланиш тармоқларини кенгайтириш мақсадида 490 минг портга тенг Интернет тармоғига кенг полосали уланиш портлари ўрнатилди, натижада уларнинг умумий сони 2,5 млн.га етказилди.

 

Шу кунга қадар республика бўйлаб жами 1 375 та янги таянч станциялар ўрнатилиб ишга туширилди.

 

Aйтиш жоизки, шу кунга қадар асосан телефон хизматларини кўрсатувчи 2G мобиль тармоқларни кенгайтириш вазифаси бажарилган бўлса, ҳозир тармоқнинг қамровини ошириш бўйича лойиҳалар 3G/4G тармоқларини кенгайтиришга йўналтирилмоқда. Хусусан, шу йилнинг ўзида 2200 та 3G/4G база стансиясини ўрнатиш режалаштирилган.

 

Телекомуникация тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари доирасида режалаштирилган объектларга қадар 7,8 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 44,4 минг км.дан ошди.

 

Бу йўналишдаги ишлар изчил давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг