Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 09/06/2020 Йил бошидан 6,5 минг километр оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди
Йил бошидан 6,5 минг километр оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страгегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони доирасида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2020 йилда камида 800 мингта кенг полосали Интернет портлари яратилиши, 12 минг километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилиши белгиланган. Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида жорий йил бошидан бугунги кунгача, Интернет тармоғида кенг полосали уланиш тармоқларини кенгайтириш мақсадида 340 минг портга тенг кенг полосали янги абонент қурилмалари келтирилди. Келтирилган телекоммуникация қурилмалари ҳудудларга тақсимланиб мутаҳассислар томонидан монтаж ва созлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда 281 минг порт қурилмалар ўрнатилди.

Бундан ташқари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш мақсадида 40 та сервер қурилмаси ва 5 комплект маълумотларни сақлаш қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Шу кунга қадар республика бўйлаб жами 1148 та янги таянч станциялар ўрнатилиб ишга туширилди. 1483 та объектда жойлашган таянч станцияларни модернизация қилиш орқали кенг полосали интернет хизматларини тақдим этиш имконияти яратилди.

Телекомуникация тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари доирасида режалаштирилган объектларга қадар 6,5 минг километр оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди. Бу йўналишдаги ишлар изчил давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг