Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида call-марказини ишга туширди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича call-маркази ишга туширилди”, — дейилади хизмат хабарида.
Мазкур хизмат йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид турли масалалар бўйича малакали маслаҳатлар олиш имконини беради.
Call-марказ душанбадан шанбагача, соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.
Фуқаролар қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +99871 207 14 66.