Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 Яширин тарзда олиб кирилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди
Яширин тарзда олиб кирилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимиз ҳудудига тиббий буюмлар ва дори воситаларини олиб кириш тартиби бир қатор қонун ҳужжатлари билан аниқ белгилаб қўйилган ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида такрор ва такрор айтиб ўтилаётган бўлсада, айрим фуқаролар томонидан ушбу тартибларни бузиш ҳолатлари ҳали ҳануз кузатиб келинмоқда.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан «Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар Т.Б. ва Т.Р. ларнинг багажлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан анчагина ортиқ бўлган, деярли 50 миллион сўмлик  сифати кафолатланмаган, 777 дона дори воситалари ва 103 дона тиббиёт буюмлари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу дори воситалари вақтинча сақловга олиниб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг