Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 23/01/2017 “Яшил ҳафталик-2017”: Кўргазманинг биринчи кунида ўзбекистонлик экспортчилар 10 млн. долларлик шартнома имзолашди
“Яшил ҳафталик-2017”: Кўргазманинг биринчи кунида ўзбекистонлик экспортчилар 10 млн. долларлик шартнома имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хабарингиз бор, 2017 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон делегацияси “Яшил ҳафталик-2017” Халқаро қишлоқ хўжалик кўргазмасида иштирок этиш учун Германиянинг Берлин шаҳрига йўл олган эди.

“Яшил ҳафталик-2017” Халқаро қишлоқ хўжалик кўргазмасининг биринчи кунида ўзбекистонлик экспортчилар 10 млн. долларлик шартнома имзолашди.

«Яшил ҳафталик» Халқаро кўргазмаси озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги улкан тадбирлардан бири ҳисобланади. Бу сафарги кўргазмада дунёнинг 60 мамлакатидан 1800 дан ортиқ компаниялари ва фермер хўжаликлари иштирок этиши, 380 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди.

Маҳаллий экспортёр корхона ва ташкилотларнинг мазкур кўргазмада иштирок этишидан мақсад – мева-сабзавот маҳсулотларини ўстириш, ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш бўйича мавжуд салоҳиятини намойиш этиш ҳамда ушбу соҳадаги етакчи хорижий компаниялар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.

Халқаро кўргазмадаги Ўзбекистон миллий экспозицияси “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, “Ўзвиносаноат-холдинг” ва “Ўзагроэкспорт” компаниялари томонидан намойиш қилинмоқда. Стендда “Агромир Групп” МЧЖ ҚК, “Natural Juice” МЧЖ АФ, “Marwin Brands” МЧЖ, “Master Global Plus” МЧЖ, “Sunny Fruits Production” МЧЖ, “Berad Agro” МЧЖ, “Gold Dried Fruits” МЧЖ, “Интерсок” МЧЖ ҚК каби корхоналар маҳсулотлари (ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, консерваланган маҳсулотлар, сок ва нектарлар, қуритилган зиравор ва сабзавотлар, қуруқмевалар ҳамда бошқа ширинликлар) қўйилган.

“Яшил ҳафталик-2017” Халқаро кўргазмаси 29 январга қадар давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг