Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 22/08/2020 Япониядаги ватандошлар билан узвий мулоқот
Япониядаги ватандошлар билан узвий мулоқот

Жорий йил 21 августда Элчихона томонидан Япониядаги бир гуруҳ фаоллар билан фуқароларимизни қийнаб келаётган ҳамда ечимини топиш зарур бўлган масалалар юзасидан видеоконференц алоқа ташкил этилди. Ушбу мулоқотда Япониядаги Ўзбекистон ёшлар ассоциацияси ҳамда Япониядаги Ўзбекистонликлар жамияти аъзолари иштирок этишди.

Мулоқот давомида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўйилган вазифалар юзасидан фикр алмашинилди.

Япониядаги меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларимизга ҳар томонлама кўмак беришда, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ассоциация ҳамда жамият аъзоларининг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Уларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали Элчихона билан биргаликда фуқароларимизга маслаҳатлар бериб бориш, улар дуч келаётган муаммоларни ўрганиш, ноқонуний миграцияга қарши биргаликда курашишга ҳамда уларга ечим топиш борасида келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Япония Ҳукуматалари ўртасида қабул қилинган «Махсус малакали ишчилар мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш доирасида ахборот ҳамкорлигини амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик» Меморандуми механизмлари ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилингандан сўнг, ватандошларимизни мазкур меморандум доирасида ишга жалб этишда, яратиладиган шарт-шароитлар билан таништиришда, жамоатчиликни хабардор қилишда ҳамкорлик қилиш йўллари белгиланди.

Мулоқот давомида, фуқароларимизнинг Ватанга чартер рейс орқали юборишни ташкил этишда биргаликда ишлашга ҳам келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг