Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 19/07/2023 Японияда етакчи қўрилиш компанияларидан бири «Okumura Corporation» билан хамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди
Японияда етакчи қўрилиш компанияларидан бири «Okumura Corporation» билан хамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди

Элчихона томонидан иқтисодий дипломатия йўналишида оборилаётган ишлар доирасида Япониянинг етакчи қўрилиш компанияларидан бири «Okumura Corporation» корпорациясини ижрочи директори Акира Окада бошчилигида бир гурух вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

«Okumura Corporation» корпорацияси фаолиятини1907 йилда иш бошлаган бўлиб сув, автомобиль ва темир йўл каби туннелларнинг хамда сейсмик барқарор биноларнинг қўрилиши билан шугулланади. Технология нуқтаи назаридан компаниянинг қурилиш, муҳандислиги ва қайта ишлаш соҳасидаги тажрибаси сейсмик изоляция билан қурилиш усулини, зилзилалар натижасида иншоотларга етказилган зарарни камайтирадиган қурилиш технологиясини, шунингдек уяли алоқа сегментини ўз ичига олади. Японияда биринчи бўлиб олти бурчакли сегменти технологиясини ишлатишни бошлаган. Менежмент нуқтаи назаридан корпорация «барқарор бошқарув» ва «виждонли қурилиш» деган маънони англатади ва қулай молиявий тузилма туфайли корпоратив бошқарувдаги барқарорлиги учун юқори баҳоланади.

Иккитомонлама хамкорликни ўрнатиш мақсадида музокараларда томонлар ўртасида қўрилиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, хамда “Okumura Corporation” корпорациясининг зилзага бардош берадиган биноларни лойиҳалаштириш ва сейсмик барқарор биноларни қуриш тажрибасини ўрганиш бўйича фикирлар алмашишди.

«Okumura Corporation» корпорацияни ижрочи директори Акира Окада Ўзбекистон Республикасида қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, йирик қурилишларга қизиқиш билдирди, кенг кўламли ўзгаришларни юқори баҳолади ва корпорация томонидан сейсмик барқарор бинолар, сув, автомобиль ва темир йўл туннеларини қурилишда аммалий ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида қурилиш соҳасида бир қатор келишувларга эришилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг