Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 20/10/2016 Япония компаниялари Навоий ИЭСда буғ-газ қурилмасини қуришади
Япония компаниялари Навоий ИЭСда буғ-газ қурилмасини қуришади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Япониянинг “Mitsubishi Corporation” ва “Mitsubishi Hitachi Power Systems” (MHPS) компаниялари қуввати 450 мегаватт бўлган Навоий иссиқлик электростанциясида аралаш циклли иккинчи буғ-газ қурилмасини қуришади.

“Mitsubishi Corporation” матбуот релизига кўра, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти лойиҳаларни амалга оширишни япониялик компанияларга ишониб топширган. Мазкур шартноманинг нархи эълон қилинмаган.

Лойиҳа доирасида “MHPS” компанияси буғ-газ қурилмалари учун асосий унсурларни етказиб беради. “Mitsubishi Corporation” компанияси в сотрудничестве с Туркиянинг “Calik Enerji Sanayi ve Ticaret A.S.” компанияси билан ҳамкорликда қолган унсурларни етказиб беришади, шунингдек улар ускуналарнинг етказиб берилиши, қурилиш ва монтаж ишларига ҳам жавобгар бўлишади.

Буғ-газ қурилмасининг қуввати 450 мегаватт иссиқлик қуввати ва 200 Гкал/с иссиқлик энергиясини ташкил этади, дейилади матбуот релизида.

Лойиҳа “Япониянинг ривожланишга расман кўмак” дастури ҳамда Ўзбекистон ҳукумати маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Қурилмадаги қурилиш ишларининг якунланиши 2019-йилда ўз ниҳоясига етказилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг