Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 15/08/2016 Япония элчиси билан учрашув
Япония элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 9-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Катони қабул қилди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Турли шаклларда ўтказилиб турувчи мунтазам Ўзбекисто-Япония мулоқоти икки давлат учун ҳам манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга имкон бериши қайд этилди.

2015-йил октябр ойидаги Япония Бош вазири Шиндзо Абенинг мамлакатимизга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар якунларига кўра савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик ва молия соҳаларида умумий қиймати 8,5 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 21 та ҳужжат имзоланди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда маданий-гуманитар жабҳадаги алоқаларимиз муҳим рол ўйнайди. Жумладан яқинда Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида “Драм Тао” машҳур япон ижодий жамоасининг концерти катта муфаққақият билан ўтказилди, шунингдек икки давлат илмий, таълим муассасалари ҳамкорлиги фаоллашмоқда.

Суҳбат якунида Вазир Элчини унга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Фахрий доктори даражаси берилгани билан табриклади ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли шахсий хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Фумиҳико Като, ўз навбатида, Япониянинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги фаолияти давомидаги кўрсатилган доимий кўмак учун миннатдорчилик билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг