Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 25/10/2020 Япон компанияси Ўзбекистондан иш кучи жалб қилишга қизиқмоқда.
Япон компанияси Ўзбекистондан иш кучи жалб қилишга қизиқмоқда.

Жорий йил 22 октябрда Япониядаги Узбекистон элчихонаси томонидан Япониянинг «AOIKAI Medical Corporation» компанияси вакиллари Х.Тамаи, Н.Эндо ва М.Юнокилар билан учрашув  ташкил этилди.

Учрашув аввалида компания вакилларига Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги барча соҳалардаги иккитомонлама алоқалари тўғрисида қисқача маълумотлар тақдим этилди. Ҳусусан, 2019 йил декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг Японияга ташрифлари доирасида амалга оширилган келишувлар ҳамда имзоланган хужжатлар келгусида икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг ривожига катта пойдевор бўлганлиги таъкидланди.

Жумладан, мазкур ташриф доирасида имзоланган «махсус малакали ишчилар» мақомига эга бўлган хорижий меҳнат ресурсларини ишга қабул қилиш тизимини амалга ошириш доирасида ахборот ҳамкорлигини амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик Меморандуми келгусида Ўзбекистон фуқароларининг Японияда меҳнат фаолияти олиб боришида кенг йўллар очиши ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда асосий хужжатлардан бири бўлиши эътироф этилди.

Ўзбекистонда миграция соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар япон компанияси вакилларида юқори даражада қизиқиш уйғотди. Улар келажакда Ўзбекистон фуқароларини ўзларининг таълим муассасаларида таҳсил олиб, кейинчалик ўз компанияларининг ходимлари сифатида ҳам кўриш истаги борлигини билдиришди.

«AOIKAI Medical Corporation» 1978 йилда ташкил топган бўлиб, асосий фаолият соҳалари тиббиёт, ижтимоий ёрдам, меҳмонхона хизмати ҳамда гольф майдонлари билан боғлиқ.

Ҳозирда мазкур компаниянинг умумий ишчилар сони 15 мингдан ортиқ бўлиб, шулардан 300 га яқинини чет эл фуқаролари ташкил этади. Компания Япония бўйлаб ўзининг фаолият турларига боғлиқ бўлган қуйидаги муассасаларни ўз ичига олади:

-30 та касалхона;

-81 та кексаларни парваришлар марказлари;

-11та мактабгача таълим муассасаси, япон тил мактаби, коллеж ва тиббиёт соҳасига ихтисослашган университетлар;

-3 та меҳмонхона;

-4 та гольф майдонлари.

Ҳозирда компанияда фаолият олиб бораётган 300 га яқин чет эл ишчилар асосан Хитой, Вьетнам, Индонезия ва Филиппин фуқароларини ташкил этади.

Пандемия туфайли юзага келган шароит яхшиланиши билан яқин кунларда “AOIKAI Medical Corporation” компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш ҳамда барча ташқи меҳнат миграцияси масалаларида масъул бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашувларни ташкиллаштириш тўғрисида келишиб олинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг