Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 14/05/2022 «Янги Ўзбекистоннинг ибратли гидроэнергетик оиласи» кўрик-танлови якунига етди
«Янги Ўзбекистоннинг ибратли гидроэнергетик оиласи» кўрик-танлови якунига етди

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятида «15 май – Халқаро оила куни» муносабати билан «Оила – муқаддас даргоҳ» форуми ўтказилди. 

Форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда «2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» муносабати билан «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 15 февралдаги 19-сон буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда умуминсоний, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, «Соғлом оила – соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишда Жамиятимиз ибратли оилаларининг ижтимоий фаоллигини, фарзанд тарбиясидаги масъулиятини янада ошириш, уларни Ватанга муҳаббат, эзгулик, раҳмдиллик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва фидойилик сингари халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш ҳамда гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ташаббускор, ибратли оилаларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш, ижобий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилди. 

Форум доирасида ташкил этиладиган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли гидроэнергетик оиласи» кўрик-танлови, «Заковат» интеллектуал ўйини ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди. 

Форум доирасидаги тадбирлар натижасида «Янги Ўзбекистоннинг ибратли гидроэнергетик оиласи» кўрик-танловида,

1- ўрин- "Шаҳрихон ГЭСлар каскади" УК - Мамировлар оиласи

2- ўрин- "Андижон ГЭС" УК- Эргашевлар оиласи

3- ўрин "Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади" УК- Унаровлар оила ғолиб деб топилди.

«Заковат» интеллектуал ўйини натижаларига кўра, 6 та жамоа ўртасида «Интеллект» жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 

Ғолибларга жамият томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг