Yandex Uzbekistan Завправкалар хизматини ишга туширди – ёқилғини контактсиз тўлаш энди янада қулай
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Yandex Uzbekistan Завправкалар хизматини ишга туширди – ёқилғини контактсиз тўлаш энди янада қулай. Ундан Yandex Gо супер иловасида ёки Yandex Fuel иловасида фойдаланишингиз мумкин, яқин орада тўлов Yandex Maps ва Yandex Navigator иловаларида ҳам мавжуд бўлади.
Ёқилғи учун тўловни амалга ошириш: ҳайдовчи иловада энг яқин АЁҚШни танлаб, маршрутни қуради. Сўнг шахобча харитасини очиб, колонка рақамини, керакли миқдорни ёки литрни белгилайди ва тўловни тасдиқлайди. Шу билан кассага бориш ёки нақд пул қидиришга ҳожат қолмайди. Агар шахобчада ҳодим бўлса, машинадан тушиш ҳам шарт эмас.
15 литр ёқилғи ёки 15 м³ газдан бошлаб буюртма қилганда Yandex Plus обунаси билан фойдаланувчилар 8% гача кешбек балларини олишлари мумкин. Шунингдек, Yandex Тахi билан ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар Yandex Fuel орқали тўлов қилганда, 5 октябргача 5% чегирмага эга бўлишади. Ижрочилар учун батафсил маълумотни иловадан топса бўлади.
Yandex Тахi билан ҳамкорлик қилаётган ҳайдовчилар нақд пульсиз тушумни олгач, ёқилғини ўз балансларидан бевосита тўлашлари мумкин.