Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари энди 15 дақиқада озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший товарлар ва тайёр овқатларни етказиб бериш хизматига буюртма беришлари мумкин: ҳатто янги қайнатилган қаҳвани ҳам буюртма қилиш имконияти мавжуд.
Ҳозирда 3 000 дан ортиқ маҳсулот ва 50 та тайёр иссиқ овқатлардан иборат танлов тақдим этилган. Хизматнинг ўзига хос жиҳатлари – маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ҳамда буюртма бажарилишининг ҳар бир босқичида сифат назоратини таъминловчи технологиялар билан таъминланганлигида. Янги хизмат шаҳар учун мўлжалланган Yandex Go иловасини тўлдиради.
“Шаҳарда "Lavka" хизматининг ривожланиши омбор ишчилари, ошпазлар ва дарксторларнинг бошқа ходимлари учун янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, курьерлар учун даромад топиш имконини беради. Хизматнинг иш бошлаши билан 160 дан ортиқ иш ўринлари пайдо бўлади, 2025 йил охирига қадар янги омборлар очилиши билан яна 500 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Ҳар бир дарксторда дам олиш зонаси ҳам мавжуд”, – деди "Yandex Uzbekistan" раҳбари Иззат Шукуров.
Буюртмалар Нукус, Арнасой кўчалари ва Чилонзор массивида жойлашган учта даркстор ― кичик омборлар орқали етказиб берилади. Улар ҳар бири дарккитченларга ― етказиб беришдан олдин иссиқ овқатлар тайёрланадиган ошхоналарга эга. Ҳозирда бир неча турдаги хот-доглар, бургерлар ва иссиқ закускалар таклиф қилинмоқда. "Lavka" хизматидан пончиклар, милкшейклар ва иссиқ қаҳва ҳам сотиб олиш мумкин. 2025 йил охирига қадар "Lavka" Тошкент шаҳрида яна 12 та даркстор очишни режалаштирган.
"Yandex Lavka" маҳаллий корхоналар билан фаол ҳамкорлик қилади: хизматдаги маҳсулотларнинг асосий қисми маҳаллий ишлаб чиқарувчиларники бўлиб, бу кўрсаткич янада ортиб бораверади. Масалан, "Lavka"да Essi сут маҳсулотлари ва Rozmetov колбаса маҳсулотларини буюртма қилиш мумкин. Шунингдек, хизматда янги сабзавот ва мевалар ҳам мавжуд. Мазкур хизмат янги савдо каналларини тақдим этиш орқали етказиб берувчиларга ўз бизнесларини кенгайтиришга ёрдам берилади.
Курьерлар буюртмаларни пиёда, велосипедда (шу жумладан электр велосипедларда) ёки автомобилда етказиб беришади. Буюртмани бажариш жараёнида курьерлар бахтсиз ҳодисалардан суғурталанган.
"Lavka" хизматидан тўсатдан келган меҳмонларни кутиб олиш ёки уйда музлатгични тезда тўлдириш учун фойдаланиш мумкин. Шунингдек, озиқ-овқатлар рационини ўзгартириш ва янги таомларни татиб кўриш истаги пайдо бўлганида ҳам ушбу хизмат ёрдамга келади. Хизмат фойдаланувчининг истакларига мос равишда қулай тарзда созланади: ўтган харидлар рўйхати ва шахсий тавсияларни кўриш мумкин.
Янги фойдаланувчилар учун "Yandex Lavka"да биринчи буюртмага чегирма тақдим этилади, шунингдек, биринчи учта буюртма бепул етказиб берилади.
"Yandex Uzbekistan" сунъий интеллект технологияларига асосланган маҳсулот ва хизматларни яратади. Компания таксига онлайн буюртма бериш, озиқ-овқат ва товарларни етказиб бериш, булутли ечимлар, геохизматлар, кўнгилочар ва таълим лойиҳалари каби соҳаларда ўз хизматларини тақдим этади.