Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Технологиялар 30/01/2025 Yandex Go сервисида янги хизмат ишга туширилди

Yandex Go сервисида янги хизмат ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда барча фойдаланувчилар учун ташкилотларни қулай излаш ва танлаш имконини берадиган Жойлар хизмати ишга тушди. У шаҳар учун мўлжалланган Yandex Go иловасини тўлдиради ва маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларга дам олиш ёки кундалик ишларини ҳал қилиш учун жойларни танлаш, хизматларга буюртма бериш ва керакли манзилга қулай етиб бориш имконини беради.

Керакли ташкилотни қидирув қатори орқали топиш мумкин, янги жойларни эса асосий тоифалар ёрдамида танлаш осон: дўконлар, ресторанлар, гўзаллик салонлари, меҳмонхоналар, авто, соғлиқни сақлаш, спорт ва кўнгилочар жойлар. Шунингдек, хизматда шаҳар харитаси ва қулай филтрлар мавжуд. Масалан, ташкилотларни тури, рейтинги, иш графиги ва Wi-Fi мавжудлиги бўйича саралаш мумкин. Шунингдек, масофага қараб ҳам жойларни тартиблаш имконияти бор.

Бундан ташқари, хизматда турли мавзулар бўйича танловлар ҳам мавжуд: машҳур қаҳвахоналардан тортиб, энг яхши гўзаллик салонларигача. Улар хизматнинг асосий саҳифасида жойлашган бўлиб, шаҳардаги янги жойларни нафақат меҳмонлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам кашф этишга ёрдам беради.

Танловдан ташкилот профилига ўтиш ва у ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Профилда жойнинг расмлари, фойдаланувчилар баҳолари асосида шаклланган рейтинги ва аввалги ташриф буюрувчиларнинг фикрлари акс этади.

Мос жой танланганидан сўнг, фойдаланувчи администратор билан чат орқали боғланиши ёки онлайн банд қилиш имкониятига эга. Масалан, маникюр ёки сартарош хизматига ёзилиши ёхуд қаҳва учун жой банд қилиши мумкин. Шундан сўнг, иловадан чиқмасдан, такси буюртма қилиш имкони бор. Брон қилиш виджети орқали фойдаланувчи ўз таклифларини осон бошқариши, керак бўлса, уларни кўчириш ёки бекор қилиш имкониятига эга бўлади. Буюртма қилинган куни эса Yandex Go асосий саҳифасида ташриф ҳақида эслатма пайдо бўлади.

Жойлар хизмати доимий равишда янгиланиб боради ва Yandex Maps маълумотларидан фойдаланади. Ҳозирча хизмат фақат Тошкентда мавжуд, келгусида эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ишга туширилиши режалаштирилган. Хизматдан фойдаланишни бошлаш учун Google Play Market ёки App Store орқали Yandex Go иловасини янгилаш керак.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг