Yandex Go Ўзбекистон бўйлаб "Жойлар" сервисини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Yandex Go иловасидаги "Жойлар" хизмати эндиликда илова ишлайдиган барча шаҳарларда мавжуд. У орқали фойдаланувчилар ўз хоҳишига кўра муассасани танлаши, хизматларга ёзилиши, қулай маршрутни белгилаши ва такси буюртма қилиши мумкин.
Аввал бу хизмат Тошкентда фаолият бошлаган бўлса, энди у Yandex Go мавжуд бўлган барча шаҳарларни ўз ичига олади, жумладан: Самарқанд, Бухоро, Нукус, Фарғона, Андижон, Наманган ва Хива.
Иловадаги интерактив шаҳар харитаси ва қулай фильтрлар орқали муассасаларни рейтинг, масофа, иш жадвали, Wi-Fi мавжудлиги ва бошқа параметрларга қараб саралаш мумкин. Шунингдек, тематик тўпламлар орқали янги қизиқарли жойларни — оммабоп ресторанлар, қаҳвахоналар, гўзаллик салонлари ва бошқа муассасаларни топиш имконияти мавжуд.
Муассасалар профилида батафсил маълумотлар берилади: суратлар, иш соатлари, манзил, масофа ҳамда ташриф буюрган мижозларнинг фикр-мулоҳазалари.
Бундан ташқари, профилларда муассаса билан ўзаро алоқа қилиш учун янги функциялар жорий этилди. Энди:
Муассасага қўнғироқ қилиш
Администратор билан чат орқали хизматларга ёзилиш
Такси буюртма қилиш
Йўналиш белгилаш мумкин.
"Жойлар" сервисидан фойдаланиш учун Google Play ёки App Store орқали Yandex Go иловасини янгилаш кифоя.