Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 18/02/2023 Хусусий бизнес ва кичик тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги улуши 29,5% га етди
Хусусий бизнес ва кичик тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги улуши 29,5% га етди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари 2017-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган муҳим ислоҳотлар ва уларнинг натижасини ўрганди.

Ўзбекистонда 2017-йилдан бошлаб бизнесни рўйхатга олиш осонлаштирилди. Натижада рўйхатга

олинган тадбиркорлик субъектлари сони 2017-йилда 229,6 мингтани ташкил этган бўлса, 2022-йил сўнгига келганда 555,9 мингтага етди ёки 2017-йилдагига нисбатан 2,4 баробар кўпайди.

Сўнгги йилларда республикада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш борасида муҳим қадамлар қўйилди. Масалан, юридик шахсларниниг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси 2017-йилда 5% ни ташкил қилган бўлса, 2022-йилга келганда 1,5% гача пасайтирилди. 2017-йилда солиқ турлари 13 та эди. Улар 9 тагача камайтирилди. 2017-2022 йиллар оралиғида солиқ текшируви турлари 10 тага қисқарди ва 13 тадан 3 тагача камайди. 

Маълумот учун: Солиқ Кодексига кўра, солиқ органлари қуйидаги солиқ текширувларини

 ўтказади:

- камерал солиқ текшируви;

- сайёр солиқ текшируви;

- солиқ аудити.

Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 2016-йилда 20% ни ташкил этган бўлса, солиқ тизимида олиб борилган ислоҳотлар натижасида, 2023-йилнинг 1-январидан ушбу солиқ ставкаси 12% га туширилди. 

2022-йил якунларига кўра, ҳудудларда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2017-йилдагига нисбатан Тошкент шаҳрида 2 баробар ортиб, 106 мингтага, Тошкент вилоятида

2,3 баробар ортиб, 49,1 мингтага, Самарқанд вилоятида 2,9 баробар ортиб, 47,9 мингтага етган.

Ислоҳотлар оилавий тадбиркорлик ривожида ҳам муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 24-октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши туфайли 2018-2022 йиллар мобайнида оилавий корхоналар сони 2 баробар ошди. Натижада хусусий бизнес ва кичик тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги улуши 29,5% га етди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг