Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2023 Хорижий ҳамкорлар билан 2026 йилгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси имзоланди
Хорижий ҳамкорлар билан 2026 йилгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси имзоланди

Хорижий ҳамкорлар билан 2026 йилгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича йўл харитаси имзоланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик (GPE), UNICEF ҳамда миллий ва халқаро ҳамкорлар иштирокида 2023-2026-йилларда таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Йўл харитаси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда вазир Ҳилола Умарова, UNESCO ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади, UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде ҳамда халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар иштирок етишди.

Мазкур Йўл харитаси доирасида қуйидаги йўналишларда биргаликда иш олиб бориш кўзда тутилмоқда:

🔹ўқитувчилар малакасини ошириш,

🔹ўқувчилар билимини адолатли баҳолаш тизимини жорий етиш,

🔹мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш,

🔹замонавий дарсликлар ишлаб чиқиш ва жорий етиш,

🔹таълимда бошқарув тизимини такомиллаштириш.

Давра суҳбати давомида вазирлик ва халқаро ҳамда маҳаллий ҳамкорлар ўртасида Йўл харитасини имзоланди.

Эндиликда мазкур Йўл харитаси 54 та ҳамкор ташкилотни бирлаштириб, таълим секторидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун аниқ дастурни таъминлайди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг