Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳукумат қарори (168-сон, 25.02.2019 й) билан Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига (http://lex.uz/docs/302557#305460) ўзгартириш киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, хорижий фуқароларга кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақ оширилган миқдорда бозор нархларидан келиб чиқиб тўланади. Оширилган нархлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан белгиланади.
Илгари ушбу нарх умумий белгиланган нархлардан 20 фоизга оширилган ҳолда белгиланган эди.
Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.