Валюта курслари 03/07/2025
$1 – 12591.71
UZS – -0.67%
€1 – 14821.70
UZS – -1.03%
₽1 – 160.18
UZS – -0.85%
Қидириш
Туризм 03/07/2025 Хивада “Қовун сайли” ўтказилади

Хивада “Қовун сайли” ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш, жумладан, Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида жорий йилнинг 8-10 август кунлари Хива шаҳрида — “Ичан қалъа” ва “Арда Хива” мажмуаларида анъанавий “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтади.

Туризм қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган фестиваль доирасида вилоятнинг шаҳар-туманлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павилонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона безатилади. 

Шунингдек, театрлаштирилган саҳналар, қўғирчоқ театри ва миллий либослар намойиши, миллий таомлар, Хоразм нонлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, бадиий жамоалар, фольклор гуруҳларининг жонли ижро чиқишлари, маҳорат дарслари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилади. 

“Қовун сайли” да фаол иштирок этганлар турли номинациялар асосида Хоразм вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. 

Фестивалнинг асосий тадбирлари маҳаллий ва хорижий юлдузлар иштирокидаги гала концертлар билан 8-9 август кунлари “Ичан қалъа” ва 10 август куни “Арда Хива” туризм мажмуаларида бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг