Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 27/01/2024 Хитойнинг “Ulearning” компанияси билан таълимни рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликка эришилди
Хитойнинг “Ulearning” компанияси билан таълимни рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликка эришилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Huawei” корпорациясининг Шэньчжэн шаҳридаги бош офисида “Ulearning” бош директори Christina Ng Siok Har ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазири маслаҳатчиси Бобур Раҳимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда “Huawei” корпорацияси ва “Ulearning” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Smart Education” концепцияси ҳамда ушбу концепциянинг ажралмас қисми бўлган “Ulearning” таълим жараёнларини бошқариш тизимининг (LMS) имкониятлари муҳокама қилинди.     

Музокаралар доирасида Ўзбекистонда 2030 йилгача “Ақлли таълим хаби”ни яратиш дастурини биргаликда ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди.

Christina Ng Siok Har ҳам вазирликнинг Сунъий онг бўйича кенгашига таклиф қилинди.  

“ULearning” “Huawei” корпорациясининг стратегик ҳамкори бўлиб, “Smart Education” лойиҳаси асосида ўз ечимларини тақдим этади. Унинг “ULearning Learning Management System” ва сунъий интеллектга асосланган “U-Class Smart Classroom Solutions” 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга 1000 дан ортиқ таълим муассасаларида қўлланилади. 

Бундан ташқари, вазирлик ҳузуридаги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази ва “ULearning” компанияси ўртасида таълимни рақамлаштириш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, янги технологиялар ва хизматларни жорий этиш, рақамли технологиялар бўйича ваколатли менежерлар малакасини ошириш бўйича келишувга эришилди (Chief Digital Offices) олий таълим муассасаларида AКТ мутахассислари учун семинар ва тренинглар ташкил этади.    

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг