Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Иқтисод 13/09/2024 Хитойнинг металлургия ҳамда электродвигателлар ишлаб чикарувчи йирик компаниялар Наманганга ташриф буюрди

Хитойнинг металлургия ҳамда электродвигателлар ишлаб чикарувчи йирик компаниялар Наманганга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 12 сентябрь куни Савдо-саноат палатаси томонидан Хитойнинг металлургия ҳамда электродвигателлар ишлаб чикарувчи йирик компаниялари ҳисобланган "CUS-GROUP", "ZHEJIANG JIAWEI DOOR INDUSTRY COMPANY LTD" ва "SUPER POWER NEW ENERGY LTD" ларининг юқори малакали муҳандис–технологларининг Наманган вилоятига ташрифи ташкил этилди. 

Дастлаб хорижий компания вакиллари Наманган вилояти Уйчи туманида ташкил этилган "Қумтепа" ёшлар кичик саноат зонасида бўлиб, манзилда темир эшик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мутахассислари иштирокида учрашув ўтказилди. 

Учрашув давомида соҳани такомиллаштириш борасида сухбат олиб борилиб, хорижий компания вакиллари темир эшик ишлаб чиқарувчи мутахассисларга Хитойда ишлаб чикарилаётган маҳсулот турлари ва уларни ишлаб чиқариш жараёнлари тўғрисида маълумот бердилар. 

Шунингдек, учрашувда Уйчи туман ҳокими Ш.Мусаев хорижий меҳмонларга маҳаллий тадбиркорлар билан инвестициявий масалаларда ҳамкорлик қилиш учун мавжуд имкониятлар тўғрисида маълумот берди. Хитой компаниялари вакиллари томонидан ушбу таклифлар ижобий қабул қилиниб, мавжуд тажрибаларни ўртоклашишга тайёр эканликларини билдирилди.

Хориж делегатлари куннинг иккинчи ярмида вилоятдаги электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишиш мақсадида Наманган туманидаги "NAM MOTORS" МЧЖга ташриф буюрдилар. 

Ташриф давомида корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, электр двигателлар ва сув насослари ишлаб чиқариш соҳасида ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг