Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2022 Хитойнинг «Global Times» нашрида Ўзбекистон ҳақида махсус мақола эълон қилинди
Хитойнинг «Global Times» нашрида Ўзбекистон ҳақида махсус мақола эълон қилинди

Хитойнинг йирик нашрларидан бири «Global Times» саҳифаларида Ўзбекистон ҳақида йирик мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан республикамизнинг замонавий тараққиёти ва Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ҳақида сўз боради.

«Қисқа тарихий давр ичида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари дўстлик, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган стратегик шериклик характерига эга бўлди. Сўнгги йилларда савдо, инвестиция, энергетика, транспорт, коммуникация, маданий-гуманитар алмашинув, туризм каби деярли барча соҳаларда жуда жадал ва кўп қиррали ҳамкорлик кузатилмоқда», — дейилади газета.

Нашрнинг ёзишича, 25 январь куни бўлиб ўтган «Хитой-Марказий Осиё» саммити чоғида Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ҳам икки томонлама, ҳам «Бир макон, бир йўл» ташаббуси ва ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар. «Улар орасида электрон тижорат ва рақамли логистика, яшил технологиялар, муқобил энергия, инновациялар, COVID-19 га қарши кураш ва бошқалар бор».

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Ўзбекистон 2022 йилдаги раислик даврида SEO-савдосини ривожлантириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, ШҲТ саноат ҳамкорлиги дастурини тайёрлаш ва қабул қилиш, ШҲТнинг транспорт алоқаларини ривожлантириш стратегиясини қабул қилишга, қашшоқликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш бўйича ҳамкорлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш, ахборот хавфсизлиги форумини ташкил этиш, «халқ дипломатияси»ни ва икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мулоқотни фаоллаштириш ва ташкилотга аъзо давлатлар ва шерикларнинг ҳамкорликдаги фаол иштирокини таъминлаш, ўзаро манфаатли ШҲТ лойиҳаларини амалга оширишга устувор аҳамият беришни таклиф қилмоқда».

Мақолада икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик самаралари қайд этилган. «Минглаб ўзбекистонлик талабалар Хитойнинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олмоқда ва уларда энг оммабоп мутахассисликлар бўйича таълим олмоқда. Ўзбекистонлик ёшларнинг хитой тилини ўрганишга қизиқиши йилдан-йилга ортиб бормоқда».

Шунингдек, газета ўқувчиларини Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси, унинг бугунги кундаги натижалари ва «Бир макон, бир йўл» ташаббуси лойиҳаларида республикамизнинг фаол иштироки билан яқиндан таништирди.

«Ўзбекистон Хитой билан икки томонлама форматда ҳам, халқаро тузилмалар, жумладан ШҲТ доирасида ҳам ёшлар жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшлар мулоқотини фаоллаштириш бўйича ташаббусларни амалга ошириш учун келгусида самарали ҳамкорлик қилишга тайёр», — дея хулоса қилади нашр.

Эслатиб ўтамиз, « Global Times» («Хуаньцю шибао») Хитойнинг етакчи нашрларидан бири бўлиб, халқаро воқеаларни ёритишга ихтисослашган. 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг