Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 17/01/2016 Хитойда дунёдаги энг узун темир йўл кўприги қурилиши якунланди
Хитойда дунёдаги энг узун темир йўл кўприги қурилиши якунланди
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Хитойнинг Юньнань вилоятида дунёдаги энг узун темир йўл кўприги қурилиши якунланди.

Кўприк Наньпаньцзян дарёсининг қирғоқларини боғлаш учун бунёд этилди. Кўприкнинг узунлиги 416 мет бўлиб, унинг конструкцияси умумий масофаси 852,4 метрни ташкил этди ва дарё сатхидан 270 метр баландликда ўтган. Унинг қурилиши учун 5 йил сарфланди.

"Синьхуа" агентлиги хабар, янги иншоот Юньнань вилоятининг маъмурий маркази Куньмин ҳамда Гуанси-Чжуан автоном тумани маркази Наньнин шаҳарлари ўртасидаги йўловчи ва юк поездлари қатновини тезлаштиради. Энди поезд қатнови учун 5 соат кифоя, бу аввалгидан икки баробар қисқа вақт ичида ўз манзилига етиб олиш имкониятини яратди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг