Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 16/03/2025 Хитой технологиялари Ўзбекистонда пахтачилик ва чорвачиликни ривожлантиришга ёрдам беради

Хитой технологиялари Ўзбекистонда пахтачилик ва чорвачиликни ривожлантиришга ёрдам беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазирлик масъуллари ҳамда Хитой Халқ Республикасининг «Wellhope» ҳамда "Qinghai Jiangheyuan Investment Group" компаниялари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда янги лойиҳаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Мулоқот аввалида бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари тобора ривож топаётганлиги, хусусан пахтачилик, уруғчилик ҳамда янги инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари равнақ топаётганлигини айтиб ўтди.

Айниқса, пахтачилик соҳасида 2024 йилда Хитой уруғларининг кириб келгани, «Шинжон» технологиясининг мамлакатимиз пахта майдонларида жорий этилгани айни соҳада туб бурилиш бўлгани қайд этиб ўтилди.

Вазирлик вакиллари нафақат пахтачилик балки чорвачилик, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда бир қанча қишлоқ хўжалиги тармоқларида Хитой билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга тайёр эканликларини айтиб ўтди.

Ўз навбатида, компаниялар вакиллари Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканлигини айтиб ўтишди.

Мулоқот давомида компаниянинг имкониятлари тақдимот шаклида намойиш этилди ҳамда юртимизда озуқа емларини ишлаб чиқариш ҳамда паррандачилик тармоқларида янги лойиҳаларни жорий этиш борасида таклифлар бериб ўтилди. Бундан ташқари чорвачилик соҳасидаги бир қанча тармоқларда, хусусан, сутчилик, сут маҳсулотларини қайта ишлаш борасида ҳам таклифлар ўртага ташланди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш борасида амалга ошириладиган кейинги режалар аниқ белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг