Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 20/12/2016 Хитой компанияси Самарқанд вилоятида гелиостанция қуради
Хитой компанияси Самарқанд вилоятида гелиостанция қуради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитойнинг “Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd” компанияси Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд вилоятида қуввати 100МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуради. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖнинг Матбуот хизмати хабар беради.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг маълумотига кўра, Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт га тенг бўлган Марказий Осиёдаги биринчи қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича халқаро тендерни ютиб чиқди.

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг хабарига кўра, Самарқанд вилоятида қурилаётган 100 МВт ли қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича асосий пудратчи деб “Zhuhai Singyes Green Building Technology Co., Ltd” компанияси белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг