Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 18/07/2016 Хитой компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат марказини ташкил этмоқчи
Хитой компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат марказини ташкил этмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хитойнинг “Xinjiang Silu Changlong Investment Co., Ltd” компанияси Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида озиқ-овқат транспорт-логистика марказини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда Хитой компанияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги кўмагида мазкур лойиҳани ишлаб чиқмоқда.

Лойиҳа доирасида замонавий логистика марказини, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлайдиган иккита корхона, картон ҳамда пластик қути ва яшикларни ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этмоқчи.

Лойиҳа шунингдек, замонавий иссиқхона ва интенсив боғларни ташкил этиш, ҳамда MAN авторефрижераторларини сотиб олишни назарда тутмоқда.

Хитой компанияси раҳбари Тиан Жан Наннинг хабар беришича, хорижий инвестициянинг умумий ҳажми 28,7 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа Хитой “Эксимбанк”ининг тўғридан-тўғри инвестициялари ва заём маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Барча ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортга юборилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг