Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 15/04/2023 Хитой билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Хитой билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ССП раиси ўринбосари Миркомил Одилов ва Хунань халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Ю Бийруй ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Делегациянинг ташрифидан мақсад Ўзбекистон ҳудудида ўтказилаётган кўргазмаларга ташриф буюриш, шунингдек, икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни яхшилаш бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан музокаралар олиб боришдан иборат.

Шунингдек, хорижий томон вилоятнинг ривожланган ҳудудлари, жумладан, ишлаб чиқариш (чой ва қаҳва ишлаб чиқариш яхши ривожланган), қурилиш материаллари, машинасозлик, электротехника ва бошқаларни намойиш этди.

Шунингдек, раис ўринбосари М.Одилов тўқимачилик саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, иш ҳақининг ошиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши муносабати билан Хитойдан ишлаб чиқаришни Ўзбекистоннинг саноат зоналарига кўчириш истагини билдирди. Шунингдек, М.Одилов Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳияти билан таништирди ва бу хорижликларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Жаноб Ю Бийруй Савдо-саноат палатаси вакилларини жорий йилнинг 27-29 июль кунлари Хунань провинциясида бўлиб ўтадиган «Hunan International Exhibitions Center» кўргазмасига таклиф қилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича икки ташкилот ўртасидаги келгуси ҳамкорликни, шунингдек, ташкилотлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг