Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 29/03/2019 Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг якуний натижалари эълон қилинди
Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг якуний натижалари эълон қилинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 29 мартда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳар филиалида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган Халқаро валута жамғармаси экспертларининг иштирокидаги семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар ХВЖ миссиясининг жорий йилнинг 25 мартидан 5 апрелигача бўлган ташрифи давомида амалга оширилаётган ислоҳотларга кўмаклашиш ва солиқ-бюджет соҳасида шаффофликни баҳолаш бўйича тавсиялар бўйича кейинги ишларни амалга ошириш учун ташкил этилди.

Ушбу тадбирда иштирок этиш учун вазирликлар ва идоралар вакиллари - бюджет маблағларини бошқариш бўйича менежерлар, шунингдек, давлат ишонч фондлари таклиф этилди. Семинар давомида Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари давлат молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат молия статистикасини такомиллаштириш ва бюджет ошкоралигини таъминлаш бўйича тақдимотлар ўтказди.

Тақдимот чоғида ХВЖ эксперти жаноб Марко Канзиано (ХВЖ Фискал масалалар бўйича бошқармаси) молия сиёсатининг мақсадлари, бюджетнинг фискал сиёсатнинг асосий элементи сифатида роли ва молия сиёсатини.таъминлашнинг муҳимлиги каби давлат молиясини бошқаришдаги ошкораликнинг асосий масалаларига эътибор қаратди.

Семинарнинг иккинчи қисми давлат молияси статистикаси масалаларига бағишланди. ХВЖ статистика департаменти мутахассислари фискал маълумотларнинг сифатини оширишда давлат молияси статистикасининг роли тўғрисида тақдимот қилдилар. Халқаро валюта жамғармасининг фискал шаффофликни баҳолаш бўйича тавсияларига мувофиқ, умумий давлат сектори вазирликлар ва идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ва давлат мақсадли жамғармаларининг барча бюджетдан ташқари жамғармалари фаолияти билан қамраб олиниб, давлат молия статистикаси бўйича ҳисоботларда тўлиқ қамраб олинишини таъминлаши керак.

Музокаралар якунида семинар иштирокчиларининг саволларига ХВЖ мутахассислари жавоб бердилар ва давлат молия тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳимлигини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги телеграм канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг