Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 28/03/2019 Халқаро валюта жамғармаси экспертлари бюджет-солиқ сохасида шафофликни оширишга кўмаклашишмоқда
Халқаро валюта жамғармаси экспертлари бюджет-солиқ сохасида шафофликни оширишга кўмаклашишмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 25 мартидан Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлигида бюджет-солиқ сохасида шафофликни ошириш ва давлат молиявий статистикасини тақдим қилинишини такомиллаштириш бўйича техник кўмак доирасида Халқаро валюта жамғармасининг (бюджет масалалри бўйича бошқармаси) А. Сайег бошчилигидаги миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Миссия ташриф жорий йилнинг 5 апрелига қадар давом этади.

Халқаро валюта жамғармасининг мазкур миссияси бюджет жараёнининг шафофлиги ва очиқлигини ошириш, бюджет маълумотларининг ахоли, хорижий инвесторлар ва бошқа манфаатдор субъектлар учун қулайлигини таъминлаш хамда бюджет жараёнида фуқаролар иштирокини ошириш борасида 2018 йилдаги ислохотларнинг узвий давомидир.

Ташриф давомида, Халқаро валюта фондининг эксертлари давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг устивор йўналишлари, узоқ ва қисқа истиқболлари борасидаги режалари, тавсияларини мухокама қилиш юзасидан бирқанча вазирлик ва иодраларининг вакиллари билан учрашадилар.

Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг вазирлик ва идоралар, бюджет маблағлари тақсимловчилари, давлат корхоналари ва бошқа бирқанча ташкилотлар вакиллари учун давлат молиявий статистикасини такомиллаштириш ва бюджет очиқлигини таъминлаш, бюджет маблағлари олувчилари тамонидан тақдим қилинадиган ҳисоботларни тақдим қилиш тартиби борасида режалаштирилаётган ўзгаришларни ёритилиши назарда тутилган семинар бўлиб ўтиши кўзланган.

Шу билан бирга ташриф доирасида Ўзбекистан Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари учун мастер-класс бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Манба: Молия вазирлигининг телеграмдаги расмий канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг