Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 13/06/2016 Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси октябрь ойида ўтказилади
Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси октябрь ойида ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси 2016-йилнинг 12-13-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорда айтилишича, XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси 2016-йилнинг 12-13-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ярмарка доирасида халқаро конференция ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад – ўзбек пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беришни янада оптималлаштириш, улар экспорти географиясини янада диверсификациялаш, пахтани қайта ишлайдиган хорижий компаниялар ва пировард истеъмолчи бўлган жаҳондаги етакчи ташкилотларни жалб этишни ҳисобга олган ҳолда, узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакатимиз пахта ва тўқимачилик саноати эришган сўнгги ютуқлар билан ишбилармон доираларни кенг кўламда таништиришдир.

XI Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунларига кўра Ўзбекистон умумий қиймати 800 мон. АҚШ долларига тенг 700 минг тонна пахта толаси ва текстиль маҳсолотларнинг экспорти бўйича шартномаларни имзолади. XI Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси 2015-йилнинг 15-16-октябрь кунлари Тошкентда ўтказилганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг