Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 23/02/2019 Халқаро молия корпорациясининг Давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришда кўмак беришга тайёр
Халқаро молия корпорациясининг Давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришда кўмак беришга тайёр

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Молия вазирлигида Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) Лотин Америкаси ва Кариб денгизи, Эвропа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Жоржина Бейкер бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Жаҳон банки Гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда хусусий секторга йўналтирилган энг йирик глобал ривожланиш ташкилоти ҳисобланади. ХМК Ўзбекистонда 1993 йилдан бери фаолият юритмоқда.

Жоржина Бейкер самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, халқаро бозорда катта талаб билан қайд этилган суверен облигациялар чиқарилиши билан табриклади.

Учрашув давомида Давлат-хусусий шерикчилигини (ДХШ) ривожлантириш, Ўзбекистоннинг ушбу йўналишда салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, рақобатбардош ва ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди. ХМК вакиллари бугунги кунда ушбу мавзу республика учун долзарб эканлигини, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ташаббусларни амалга ошириш ва аҳолига гемодиализ билан таъминлашни муваффақиятли қўллаб-қувватладилар.

Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистонда ДХШни ривожлантириш бўйича тренинглар ва "давра суҳбатлари" ташкил этиш тўғрисида келишдилар.

Халқаро молия корпорацияси делегацияси маслаҳат ва бошқа давлатларда шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишда эришилган катта тажриба асосида зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Манба: Молия вазирлиги Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг