Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 19/07/2016 Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 2 млрд. АҚШ доллари миқдорида шартномалар имзоланди
Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 2 млрд. АҚШ доллари миқдорида шартномалар имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида жаҳоннинг Россия, АҚШ, Хитой, Англия, Германия, БАА, Япония, Ҳиндистон, Туркия каби 30 га яқин давлатлари компаниялари, йирик қайта ишловчилар, савдо ташкилотлари билан 270 та шартнома имзоланган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК Матбуот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йилнинг 12-16-июль кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўзтакилди.

Шартномалар бўйича экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий ҳажми 2.4 миллион тоннани ташкил этади. Шундан умумий қиймати 718 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи 857 минг тонна маҳсулотларимиз жорий 2016 йил сўнггига қадар экспорт қилиниши кўзда тутилган.

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК маълумотларига кўра, экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг 27 фоизини сабзавотлар, 25 фоизини узум, 20 фоизини мевалар, 17,6 фоизини қуритилган ва қайта ишланган маҳсулотлар, 8,4 фоизини дуккаклилар, 2 фоизини қовун ташкил қилди.

Ярмаркада 170 дан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, мева-сабзавотни қайта ишловчи корхоналар, экспортчилар, вазирлик ва тегишли ташкилотлар ўз маҳсулотлари ҳамда хизматлари билан иштирок этдилар.

Иштирокчиларнинг сони 1200 нафарни ташкил этди, 5 кун давомида ярмаркани томоша қилишга келганлар сони эса, 10000 кишидан ошиб кетди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг