2022 йил 24 октябрь куни Марокко қироллигининг Марокаш шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори А.Хайдаров ҳамда Озарбайжон Республикаси Давлат ижтимоий ҳимоя фонди Бошқарув раиси Г.Мамишев "Озарбайжон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" ўртасида Келишув баённома имзоладилар.
Мазкур Келишув баённомаси томонлар ўртасида миллий қонунчилигига мувофиқ пенсия таъминоти соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.
Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
- пенсияни тайинлаш, ҳисоблаш ва қайта ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисида маълумот сўраш ва олишда кўмаклашиш;
- пенсия таъминоти масалаларига доир давлатлар қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисида ахборот алмашиш;
- пенсия таъминоти соҳасида тажриба алмашиш мақсадида учрашувлар, қўшма семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш;
- ижтимоий суғурта ва пенсия таъминоти соҳасида делегациялар, экспертлар алмашинуви;
- келишилган дастурлар асосида қўшма тадқиқотлар ўтказиш.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегациясини Озарбайжон Республикасига ташрифи муҳокама қилинди.