Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/06/2018 Халқ таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим раҳбарлари ишдан бўшатилади
Халқ таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим раҳбарлари ишдан бўшатилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда халқ таълими вазирлигининг бошқарма ва бўлим раҳбарлари ишдан бўшатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва уни такомиллаштириш вазифаларини замон талабларига мувофиқ белгилаб берди. Хусусан, Ўзбекистон раҳбари Халқ таълими вазирлиги ходимларини янгилашни топширди.

Яқинда тайинланган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари раҳбарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида фармойиш берди.

Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади баркамол авлодни тарбиялаш, дея қайд этди. Ушбу мақсадга эришиш учун халқ таълими ходимлари меҳнат қилиши керак.

Вазирнинг таъкидлашича, Халқ таълими тизими сифат, адолат ва шаффофликни таъминлаш каби учта мақсадга эришиш учун ишлайди. Унинг сўзларига кўра, ходимлар фақатгина ушбу вазифалар ва мақсадларни амалга оширишга тайёр бўлсалар, вазирликда қоладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг