Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 07/07/2023 Халқ манфаати йўлида
Халқ манфаати йўлида

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятида давом эттирмоқда. 

Уйма-уй юриб ўрганишлар жараёнида аҳолидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Уларнинг асосий қисми ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иш жойлари билан таъминлаш масалаларига оид бўлмоқда.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилди.

Жумладан, вилоят ички йўлларининг жами 107,0 км қисми таъмирланди. Шундан, 60,5 км йўлга шағал ётқизилди, 40,8 км йўл асфальт қилинди, 5,7 км йўл бетонлаштирилди.

Мурожаатлар асосида аҳолига қўшимча 175,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 173 та темир бетон таянчлар ўрнатилди, 33,8 км тармоқ янгидан тортилди. Жумладан, Ўртачирчиқ тумани «Ёриқ», «Усмонота» маҳаллаларида 1,7 км тармоқ тортиш ишлари бажарилди.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 26,4 км тармоқ тортилди, 12 та сув насоси, 1 та сув ҳовузи ўрнатилди, 17 та сув қувуридаги носозликлар таъмирланди, 1 та қудуқ қазиш ишлари, 4 та сув минораси қуриш ишлари якунланди. Жумладан, Пискент тумани «Саидовул Бахт» маҳалласида 2,1 км тармоқ тортиш, 1 та сув иншооти қуриш ишлари якунланди. 

Интернет алоқасини яхшилаш учун жами 63,2 км узунликда оптик тола алоқа тармоғи тортилди ва 650 нафар хонадон интернет хизматига уланди.

Ижтимоий ҳимоя соҳаси ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Хусусан, Бекобод, Оққўрғон, Зангиота, Янгийўл туманлари, Янгийўл шаҳрида ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 2 847 нафар фуқаролар қамраб олинди, 1 700 нафар фуқарода турли касалликлар аниқланган бўлиб, 51 нафари шифохоналарга ётқизилди. Юқори технологик операцияларга мухтож 1 нафар беморга республика ихтисослаштирилган марказларида даволаниш учун ордер берилди. Оилавий поликлиникаларда 344 нафар беморларга бепул дори-дармон тарқатилди. 41 нафар эҳтиёжманд фуқароларга реабилитация воситалари, протез-ортопедия буюмлари етказиб берилди. 

Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 4 649 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 176 млрд. сўм кредит ажратилди. Жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 1 482 нафар фуқарога 33,5 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 

Жами 2 084 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан, 665 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 695 нафар фуқаролар касб-ҳунарга йўналтирилди, 724 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш мақсадида фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 42 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган 276,9 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидия асосида олиб берилди. Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида 47 нафар фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўладиган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш жараёнида.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саҳоват ва кўмак» жамғармасидан «Темир дафтар» рўйхатидаги 1 129 нафар фуқарога ва эҳтиёжманд оилаларга жами 2,9 млрд. сўмлик моддий ёрдам (маиший техника, кийим-бош, пул маблағи ва бошқа) кўрсатилди.

«Ёшлар дафтари» рўйхатидаги 160 нафар фуқароларга 1,0 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шундан, 56 нафар фуқарога 392 млн. сўмлик контракт тўлови, 42 нафар фуқарога 50 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 38 нафар фуқарога меҳнат қуроллари олишга 456 млн. сўмлик ҳамда сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизмат учун 24 нафар фуқарога 148 млн. сўмлик кўмак берилди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан 60 нафар кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам тайинланиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, Янгийўл тумани «Умид» маҳалласида яшовчи У.Алибоеванинг ёлғиз оналиги, боқувчиси йўқлиги боис 3 нафар фарзандини ўзи тарбиялаб келаётганлиги сабабли болалар нафақаси тайинланди.

Ишлар давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг