Валюта курслари 28/08/2025
$1 – 12412.98
UZS – 0.47%
€1 – 14386.64
UZS – 0.01%
₽1 – 154.28
UZS – 0.23%
Қидириш
Иқтисод 11/06/2025 Wildberries & Russ компаниясининг “Ўсиш платформаси» Ўзбекистондаги бизнес учун очилди

Wildberries & Russ компаниясининг “Ўсиш платформаси» Ўзбекистондаги бизнес учун очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Wildberries & Russ компаниясининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ўсиш платформаси” бириничи бор халқаро даражага кўтарилди ва Ўзбекистондаги бизнес учун очиқ деб эълон қилинди.

“Ўсиш платформаси”нинг ишга тушиши ҳақида RWB (Wildberries & Russ бирлашган компанияси) бош ижрочи директори Роберт Мирзоян Тошкент халқаро иқтисодий форум давомида эълон қилди.

“Ўсиш платформаси” Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва масштаблаштиришнинг тизимли механизми сифатида хизмат қилади. Бизнинг дастур тадбиркорларнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар очади ва жумладан, уларга халқаро бозорларга чиқиш ва ўз маҳсулотларини экспорт қилиш механизмларини таклиф этади. Сўнги икки йилда, Ўзбекистон тадбиркорларининг Wildberries платформасидаги сотиш ҳажми $1 миллиарддан ошди ва бу ҳали бошланиши. Аминмизки, “Ўсиш платформаси” Ўзбекистон компанияларига ривожланишнинг янги даражасига эришишга ёрдам беради,” деб таъкидлади Роберт Мирзоян.

Ўзбекистонда истъемол товарлари, жумладан кийим-кечак, маиший тўқимачилик маҳсулотлари, пойабзал, сумкалар, косметика, шунингдек маиший кимё ва техника ишлаб чиқарувчилари аллақачон ушбу дастурга аъзо бўлдилар. Биринчи босқичда Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ушбу дастурда иштирок этиши тавсия этилган 100 га яқин ўзбекистонлик тадбиркорлар “Ўсиш платформаси” имкониятларидан фойдаланади. Келгусида Ўзбекистонда “Ўсиш платформаси”да иштирок этиш учун янги компанияларни жалб этиш режалаштирилмоқда.

Дастур тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг бир қатор йўналишларини қамраб олган.  Жумладан, уларга Wildberries платформасида сотиш бўйича тренинглар, компания ривожланиши йўлида ҳамкорлик, маркетплейсдаги фаолиятнинг барча босқичларида қўллаб-қувватлаш ва маҳсулотларни илгари суришда ёрдам бериш, шунингдек Wildberries & Russ компаниясининг онлайн ва офлайн каналлараро воситалари, шу жумладан, энг қулай канал ҳисобланган ташқи рекламадан фойдаланиш имкониятлари киради. Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун Россиянинг 150 дан ортиқ шаҳарларида 150000 дан ортиқ реклама майдончалари тақдим этилади, бу эса миллий брендларнинг хориждаги обрўсини мустаҳкамлайди ва экспортга қўшимча туртки беради.

“Ўсиш платформаси” Wildberries & Russ бирлашган компанияси томонидан Стратегик ташаббуслар агентлиги (СТА) кўмагида 2024 йилнинг декабрь ойида ишга туширилган ва аллақачон ўзини Россияда намоён қилиб улгурди. 2024 йил охиридан буён унга 300 дан ортиқ Россиянинг кичик ва ўрта бизнес компаниялари аъзо бўишган.

Дастур доирасида таклиф этилган тренинглар, маслаҳатлар ва қўллаб-қувватлаш туфайли иштирокчи компаниялар дастлабки бир неча ой ичида Вилдберриес платформасида ўз брендларини сотиш ҳажмини ўтган йилга нисбатан 60 фоиздан кўпроққа оширишга эришдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг