Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 04/08/2016 Видеоконференцияда O‘zLiDePнинг навбатдаги устувор вазифалари белгилаб олинди
Видеоконференцияда O‘zLiDePнинг навбатдаги устувор вазифалари белгилаб олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 4-август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари иштирокида кенгайтирилган видеоконференция шаклидаги йиғилиши ўтказилди. Жами 900 нафардан ортиқ партия қуйи ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, тадбиркор ва фермерлар иштирок этган ушбу йиғилиш партия олдида турган муҳим вазифаларнинг ижросини таъминлаш масалаларига бағишланди.

Унда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларни ижросини таъминлашда O‘zLiDePнинг долзарб вазифалари ҳамда партиянинг жорий йил биринчи ярим йиллигида амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, энг улуғ, энг азиз байрамни муносиб нишонлашда партия ҳам фаол иштирок этиб, жойлардаги тарғибот-ташвиқот ишларида партия фаоллари ва электоратига мустақилликка қадар республикамизда умуман мавжуд бўлмаган, бугун эса жамиятимизнинг қудратли таянчига айланиб бораётган мулкдорлар, яъни ўрта синфни жадал шакллантириш йўлида олиб борилаётган ишларни тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 56,5 фоизга етгани, айни шу тармоқда иш билан банд аҳолининг 77,9 фоизи меҳнат қилиб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётганлигини аниқ мисоллар, рақамлар асосида тушунтирилмоқда.

Партия ҳудудий кенгашлари томонидан аҳолининг кенг қатламлари ва электорат иштирокида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, O‘zLiDeP Ёшлар ва Аёллар қаноти томонидан “Мустақилликка менинг ҳиссам” шиори остида ёшлар форуми, “Ишбилармон талаба” ва “Ишбилармон аёл” каби республика кўрик-танловлар ўтказилаётганлиги ҳамда “Ёш тадбиркорлар ва фермерлар” республика форуми ҳам катта кўтаринки руҳда ташкиллаштирилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси, Атхам Назирқулов: - “Бугун мамлакатимиз бўйлаб истиқлолимизнинг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали нишонлаш йўлида кенг ва катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу эса ҳар бир юртдошимиз қалбида энг улуғ, энг азиз байрамга муносиб ҳисса қўшишдек эзгу ният, интилиш борлигини кўрсатади.

Айни пайтда O‘zLiDeP депутатлик корпуси ҳам яқинлашиб келаётган қутлуғ айём арафасида босиб ўтилган мураккаб ва шарафли йўлимизга холисона баҳо бериш, партия электорати ўртасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг самарали натижаларини тарғиб қилиш, сайловчилар билан янада фаолроқ ишлашга киришди.

Парламент қуйи палатаси де¬путати ва O‘zLiDeP вакили сифатида юртимизнинг қайси бир ҳудудига бормайлик, ҳар қадамда халқимизнинг буюк яратувчанлик салоҳияти намоён бўлаётгани, мамлакатимиз ўзининг иқтисодий ва интеллектуал тараққиёт йўлидан дадил одимлаётганини кўраяпмиз.

Ватанимиз ва халқимизнинг чорак асрлик тарихида қадрли, унутилмас санага айланган, янги демократик давлат ва жамият барпо этиш даврини бошлаб берган мустақиллик байрамини ёруғ юз билан кутиб олиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Партиямизнинг бугунги йиғилишида мустақилликка бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар, амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари яна бир бор сарҳисоб қилиниб, энг улуғ, энг азиз байрамимизни янада кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб олинди.”

Мажлисда партиянинг Сайловолди платформаси ҳамда партиянинг 2016-2019 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси, эришилган натижалар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, O’zLiDeP мамлакатимиздаги етакчи партия сифатида сиёсий саҳнада ўз электорати, мулк эгалари, фермерлик ҳаракати ва хизмат кўрсатиш соҳасининг интилишларини ифода этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш учун партиянинг барча бўғинлари фаолиятини муттасил яхшилаб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугунги кунда энг кўп депутатлар сайланишига эришган O’zLiDeP сайловчиларнинг юксак ишончини оқлаш мақсадида дастурий вазифаларни сўзсиз ижросини таъминлаш, барча соҳаларни эркинлаштириш ва демократлаштириш соҳасидаги муҳим вазифаларни бажаришда фаол иштирок этиш, аҳоли турмуши даражасини юксалтириш, кичик бизнес, ҳусусий тадбиркорлик ҳамда фермерлик ҳаракати йўлидаги барча тўсиқларни бартараф этишни ўзининг бош мақсади этиб белгилади.

Маҳаллий кенгашдаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Шерзод Салихов: - “Мазкур жараёнда давлатимиз раҳбарининг партиямизнинг VII Съездидаги маърузалари, қолаверса O‘zLiDePнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Шу билан бир қаторда, O‘zLiDeP тузилмалари ва депутатлик бирлашмалари олдига амалдаги қонунчилик, давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат қарорлари, ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини назорат ва таҳлил қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш учун депутатлик эшитувларини ташкил этиш ҳамда уларни партия воситалари орқали ўз вақтида ҳал қилиш каби устувор вазифалар қўйилган.

Жумладан, ҳисобот даврида партия депутатлик гуруҳлари томонидан 417 та назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилиб, маҳаллий ҳокимликлар ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг 954 та ахбороти эшитилган. Турли масалалар бўйича тегишли идора ва ташкилотларга 4015 та депутатлик сўровлари йўлланиб, барчасига асосланган тушунтириш ва аниқ жавоблар олинган.

Ушбу рақамлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳларининг партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, кучли депутатлик ва жамоатчилик назоратини шакллантириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф қилиш, умуман, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга доир фаолиятини кучайтиришга катта эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Бугунги йиғилишимизда ҳисобот даврида партия ҳудудий кенгашлари ва депутатлик бирлашмалари томонидан қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ва фойдаланилмай қолган имкониятларни диаграммалар кўринишда қиёсий таҳлиллар билан танқидий-таҳлилий муҳокама қилиб олдик. Айрим ҳудудий партия ташкилотлари ва партия депутатлик гуруҳлари O‘zLiDeP сайловолди Платформасини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, депутатлик назоратининг энг муҳим ва самарали шакли бўлган назорат-таҳлил, эшитув ҳамда депутатлик сўровлари меҳанизмларидан самарали фойдалана олмаётганлиги танқидий кўриб чиқилди. Бу борада тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.”

Шунингдек, мажлисда партия ҳаракат дастурида белгилаб берилган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, хусусий мулк устуворлигини ва ҳимоясини таъминлаш; давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки даражасини танқидий қайта кўриб чиқиш, унда хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш; фермер хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, қишлоқда реал мулкдорлар синфини шакллантириш; бизнес муҳитини яхшилаш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва бошқа устувор йўналишларда олиб борилаётган партиянинг амалий ишлари муҳокама қилинди.

O‘zLiDeP фаоли, Таваккал Жўраев: - “O‘zLiDeP кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун қулай бизнес муҳитини шакллантиришга қаратилган “Тадбиркорлар ва фермерлар мулоқот-форуми” лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасидаги тадбирларни муваффақиятли ўтказиш натижасида O‘zLiDePга электорат ва хайрихоҳлар сонини кенгайтириш имконини бераяпти. Жумладан, лойиҳа доирасида ташкил этилаётган мулоқотларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси, жойлардаги ишбилармонлик муҳитининг аҳволи, ҳудудлар иқтисодиётида таркибий ўзгартиришларни давом эттириш ва рақобатбардошликни янада ошириш, хусусий мулк ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, самарали ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни иқтисодиётда етакчи кучга айлантириш ва бошқа масалаларга эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, халқ депутатлари вилоят Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш аҳволини ўрганишга қаратилган назорат-таҳлилий тадбирлар ўтказиляпти, ўрганиш якунида масъул маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ахбороти тингланиб, мазкур масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳларининг тегишли қарори қабул қилиняпти.

Умуман, O‘zLiDePнинг мазкур йўналишдаги лойиҳалари тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигига ҳуқуқий кафолатлар тақдим этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш, хусусий мулк ҳуқуқлари ва дахлсизлигини ҳимоя қилиш, жойларда жозибадор инвестицион муҳитни шакллантириш, рақобатни ривожлантириш фермер хўжаликларининг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.”

Йиғилиш давомида Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси давлат бошқаруви органлари фаолияти, қабул қилинаётган қонунлар, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурларининг сўзсиз ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш, тадбиркор ва фермерлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлаш, бу борада кучли депутатлик, парламент назоратини кенг йўлга қўйишда фаол иштирок этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг