Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 10/02/2019 Венгрия компанияси Андижонга 12 миллион евролик инвестиция киритади
Венгрия компанияси Андижонга 12 миллион евролик инвестиция киритади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Венгриянинг “Mediorad plus Kft” компанияси Андижонга 12 миллион евро миқдорида инвестиция киритиш орқали кардиожарроҳлик йўналишида фаолият олиб борувчи замонавий клиникани барпо этади.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, 9 феврал куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу компания вакилларини қабул қилган. Қабул давомида инвесторларга Ўзбекистонда яратилаётган қулай ишбилармонлик муҳити, тақдим этилаётган имтиёзлар ва кафолатлар ҳақида маълумотлар берилган.

— Компаниямиз Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида жойлашган бўлиб, турли бино ва иншоотларни жаҳон стандартлари даражасида қуриш, жиҳозлаш билан шуғулланади, — дейди компания вакили Владимир Юревич Серов. — Вилоят ҳокимлигининг таклифига биноан беш кун давомида Андижондаги бир қанча обектларни кўздан кечирдик ва вилоят реабилитация шифохонасини реконструксия қилиш, қўшимча бино қуриш ҳамда жиҳозлаш учун 12 миллион евро миқдорида инвестиция киритишга қарор қилдик. Биз 52 та етакчи компаниянинг авторизацияси, яъни улар томонидан ишлаб чиқариладиган ускуна ва жиҳозларни ўзимиз қурган биноларга ўрнатиш ҳуқуқига эгамиз. Яъни, энг илғор технологиялар асосида капитал реконструксия қилиш ҳамда жиҳозлаш имкониятимиз мавжуд.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, собиқ шифохона ўрнида кардиожарроҳлик йўналишидаги замонавий клиника барпо этилади. Бу бўйича лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилган.

Манбаа: "Халқ сўзи" газетасининг расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг