Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 10/06/2020 Венгрия элчиси билaн музокaрaлaр ўтказилди
Венгрия элчиси билaн музокaрaлaр ўтказилди

2020 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Aсадов Венгриянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Петер Санто билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама алоқалар ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ўзаро савдони кенгайтириш ва янги қўшма истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар. Шу нуқтайи назардан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг 5-йиғилиши ва икки мамлакат тадбиркорларининг бизнес-форумини ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди.

Музокарада бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг